Линклар

Медведев Сурковни бош вазир ўринбосари этиб тайинлади


Дмитрий Медведев ва Владислав Сурков

Дмитрий Медведев ва Владислав Сурков

Россия Президенти Дмитрий Медведев ўз маъмурияти раҳбари ўринбосарини бош вазирнинг модернизация масалалари бўйича муовини этиб тайинлади.

Кремл маъмурияти бошлиғи ўринсбоари Владислав Сурков иқтидордаги ҳокимият сиёсий тизими архитектори деб кўрилади.

Бу ҳақда телевидение орқали эълон қилган Медведев Сурков мамлакат иқтисодини модернизация қилиш учун жавобгар бўлишини маълум қилди.

Россиядаги либерал кучлар Кремлда собиқ президент Борис Елцин даврида иш бошлаган Сурковни мамлакатда ўзгача фикрнинг бостирилиши учун масъул деб билади.
XS
SM
MD
LG