Линклар

Озарбайжон ва Туркия 5 миллиард долларлик қувур қуради


Озарбайжон ва Туркия душанба куни ТрансАнадолуДўғалгаз газ қувурини қуришга оид англашинув меморандумини имзолагач, ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича консорциумни ташкил этишга киришди.

Озарбайжоннинг СОКАР давлат ширкати ва Туркиянинг БОТАС энергия компанияси бу келишувдаги асосий ҳамкорлардир. Мазкур лойиҳа доирасида Туркияга ҳар йили 16 милллиард куб метр газ етказиб бера оладиган газ қувурини қуриш кўзда тутилган.

Газ қувури Озарбайжон газ тақсимот тизимига боғланиб Грузия орқали Туркиягача етиб боради. Янги қувурнинг нархи 5 миллиард АҚШ долларига тенг ва 5 йил ичида қуриб битказилиши режаланган.

Қувур орқали етказиладиган газнинг 6 миллиард куб метри Туркияга, 10 миллиард куб метри эса Туркия орқали Европага оқади.
XS
SM
MD
LG