Линклар

Теҳрон яна Ҳормузни тўсиш билан қўрқитяпти


Яқин Шарқдан экспорт қилинадиган нефтнинг катта қисми Ҳормуздан ўтади.

Яқин Шарқдан экспорт қилинадиган нефтнинг катта қисми Ҳормуздан ўтади.

Теҳрон ҳукумати Эрон нефти экспортига нисбатан санкциялар қўлланадиган тақдирда Форс кўрфазидаги Ҳормуз бўғозини тўсиб қўйиш билан таҳдид қилди.

ИРНА агентлиги Эрон биринчи вице президенти Муҳаммад Ризо Раҳимийнинг “агар ғарб Эрон нефт экспортига нисбатан санкциялар жорий қиладиган бўлса, Ҳормуз бўғозидан бир томчи ҳам нефт ўтказилмайди”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

АҚШ энергия ахборотлари агентлигига кўра, 2009 йилда денгиздан ташилган нефтнинг қарийб учдан бир қисми Ҳормуз бўғозидан ўтган.
Эрон ядровий дастури атрофидаги мунозаралар Халқаро атом энергияси агентлиги 8 ноябр кунги ҳисоботида Теҳрон атом бомбасини қўлга киритишга уринаётганини маълум қилганидан бери янада кучайди.

Эрон бу айбловларни кескин тарзда инкор қилиб, ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлаганини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG