Линклар

logo-print
Сешанба куни Афғонистон шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида халқаро ҳарбий кучларнинг уч аскари ҳалок бўлди.

Бу ҳақда бугун хабар қилган НАТО раҳбарияти воқеага оид бошқа тафсилотларни очиқламади.

Жорий йилнинг декабр ойида Афғонистонда НАТОнинг 23 ҳарбийси қурбон бўлди. Йил бошидан буён НАТОнинг Афғонистонда ўлган аскарларининг жами сони 539га етди.

НАТО бу йилги қурбонлар сони ўтган йилга нисбатан камроқ эканини айтмоқда.

2010 йилда халқаро кучлар 700 аскаридан айрилган эди.
XS
SM
MD
LG