Линклар

logo-print

Аргентина президентида саратон аниқланди


 Аргентина президенти Кристина Фернандес де Киршнер.

Аргентина президенти Кристина Фернандес де Киршнер.

Аргентина президенти Кристина Фернандес де Киршнерда саратон касаллиги аниқланди.

Бу ҳақда хабар қилган Аргентина ҳукумати матбуот котибига кўра, 58 ёшли Кристина Киршнерда томоқ саратони аниқланган бўлиб, у янги йилнинг январ ойида муолажаларни бошлайди.

Жорий йилнинг 23 октябр куни Аргентинада ўтказилган президентлик сайловларида Киршнер хоним 53 фоиз овоз билан ғолиб чиқиб, иккинчи муддатга мамлакат бошқарувида қолди.

Бу 1983 йили Аргентинада демократия қарор топиб, эркин сайловлар ўтказила бошлаганидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланмоқда.

Кристина Киршнер президентлиги даврида Аргентина иқтисодида ўсиш кузатилгани қайд этилади.

Шунингдек, Киршнер хоним кам таъминланганларни қўллаши билан машҳурдир.
XS
SM
MD
LG