Линклар

logo-print

Шимолий Корея ҳукмдори Ким Чен Ир жасади Пхеняннинг қор босган кўчалари бўйлаб мавзолейга олиб келинди.

Бундан буëн Ким Чен Ир жасади ҳам Шимолий Кореядаги коммунистик монархия асосчиси¸ ўз отаси Ким Ир Сен ëнида сақланади.

Ким Чен Ир жасади солинган тобут юкланган қора лимузин корейслар учун мотам гули ҳисобланмиш оқ хризантемаларга бурканган ҳолда қордан оқарган Пхенян кўчалари бўйлаб оркестр музикаси остида юриш қилди. Ҳукумат ва марҳумнинг яқинлари ўтирган машиналар ҳамроҳлигидаги 40 километрлик кортеж йўли бўйлаб ўн минглаб мотамсаро кореяликлар саф тортди¸ ҳавони йиғи ва қичқириқлар тўлдирди.



Шимолий Корея телевидениеси тинимсиз намойиш этаëтган кадрларда ўзини уриб¸ жазавага тушиб ҳўнграëтган минглаб кореяликлар акс этди.

null

null


Шимолий кореяликларга даҳо деб сингдирилган Ким Чен Ирнинг ҳам бандаликни бажо келтирганидан шокка тушган аскарнинг жазава билан айтган марсияси кун давомида давлат телеканаллари экранидан тушмай қолди.

- Бугун қор ҳам бизнинг кўз ëшларимиз каби тинмаëтир. Бизга кўклардан тортиқ этилган генералимизни йўқотган кунда осмонлар ҳам йиғлаëтир. Ўлим бизни суюкли генералимиздан жудо қилди ва халқ қатори тоғлар ва осмонлар ҳам қонли кўз ëш тўкмоқда. Алвидо олий қўмондон! дея ҳайқириб йиғлади шимолий кореялик аскар.

Икки соат давом этган дафн маросимида отаси ўрнига ҳукмдорликка ўтирган учинчи ўғил Ким Чон Ин жасад солинган лимузин олдида борди.
Марҳумнинг поччаси¸ Чанг Сонг Тайк ва бошқа қатор генералларнинг Ким Чон Ин ëнидан бардам қадам ташлаши Шимолий Корея халқига янги ҳукмдорнинг қудратли генераллар ҳимояси ва таянчида экани тимсоли сифатида тақдим этилди.

Ворис Ким Чон Ин отаси тобути ëнида йиғламоқда.

Ворис Ким Чон Ин отаси тобути ëнида йиғламоқда.

Мустақил таҳлилчилар¸ бундай тасвирни тинимсиз кўрсатиш орқали Пхенян коммунистлари режимнинг уни қарийб 20 йил давомида бошқарган Ким Чен Ир ўлимидан сўнг ҳам барқарор экани ва ўтиш даврининг силлиқ кечишидан берилган мужда сифатида талқин этмоқдалар.

Шимолий кореяликлар бундай мотамга бундан аввал 1994 йилда – бугунги марҳумнинг отаси Ким Ир Сен ўлганда тушган эди. Ўшанда бугунги марҳум отасининг жасади солинган айни лимузин олдида борган ва бутун дунëга вориснинг ўз отаси йўлини давом эттиражагидан очиқ-ойдин мужда йўллаган эди.

Шимолий Кореяда “буюк раҳмано” учун тутилган миллий мотам яна бир неча кун давом этади. Пайшанба куни бутун мамлакат бўйлаб уч дақиқалик сукут эълон қилинган. Сукутдан сўнг Ким Чен Ир хотираси учун қуроллардан ўт отилади¸ машиналар сигнал чалади.

Ким Чен Ир.

Ким Чен Ир.

Айни кунларда Шимолий Корея телеканаллари Ким Чен Ирнинг нақадар халқпарвар даҳо бўлганини мадҳ қилувчи дастурларга тўлиб-тошган.

"Доҳиймиз ҳамиша ўз халқининг ҳаëти учун масъул бўлиб яшади. У ҳамиша Шимолий Корея халқига буюк муҳаббат билан ғамхўрлик қилди”¸ деди чоршанба куни қайта-қайта намойиш этилган махсус кўрсатув бошловчиси болаларга туалет қоғози улашаëтган Ким Чен Ир суратларини кўрсата туриб.

Дунëдаги энг ëпиқ ва энг мустабид диктатура режимида бошқариб келинаëтган Шимолий Корея халқи йиллардан бери очлик таҳликаси остида яшаб келмоқда. Мамлакатда сиëсий эркинликларнинг бутунлай йўққа чиқарилгани барибарида коммунистлар назоратидаги иқтисодий тизим ҳам Шимолий Кореяни дунëнинг энг қашшоқ давлатига айлантирган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG