Линклар

logo-print
1930 йилларда олинган Тарзан филмида суратга тушган Чита лақабли шимпанзе 80 ёшида буйрак касаллигидан вафот этди.

1960 йиллардан бери Чита яшаб келган Флоридадаги ҳайвонот боғи маймун 24 декабр куни ўлганини маълум қилди.

Чита америкалик олимпия чемпиони Жонни Уйазмюллер билан бирга Тарзан филмида суратга тушган.

Ярим асрдан бери уни боқиб келган ҳайвонот боғи эълон қилган хабарда Чита умрининг охирги йилларида деворга бармоғи билан чизиш, телевизорда футбол ўйнларини томоша қилиш ва одамларнинг кулишини яхши кўрар эди, дея ёзилди.
XS
SM
MD
LG