Линклар

Муборак суди давом этмоқда


Ҳусни Муборак суд залига замбилда олиб кирилди.

Ҳусни Муборак суд залига замбилда олиб кирилди.

Чоршанба куни Қоҳирада собиқ президент Ҳусни Муборак устидан маҳкама иши давом этди. Қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг Муборак яна тез ёрдам машинасида судга олиб келиниб, замбилда залга олиб кирилди.

Муборак феврал ойида ўзининг ҳокимиятдан ағдарилиши билан тугаган аксил-ҳукумат намойишлари пайтида 850 кишининг ўлдирилишида айбланмоқда. Муборак билан унинг ўғиллари Алаъ ва Гамал, собиқ ички ишлар вазири Ҳабиб ал-Адли ва олти нафар собиқ хавфсизлик мулозимлари ҳам қора курсида ўтирибди.

83 ёшли Муборак юрак хасталиги билан оғриётгани боис уни ҳарбий госпиталда ҳибсда сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG