Линклар

Ким Чен Ир билан видолашув давом этади


Телевидениеда шимолий-кореяликларнинг “отажон, отажон” деб хўнграб йиғлаётганлари намойиш қилинди.

Телевидениеда шимолий-кореяликларнинг “отажон, отажон” деб хўнграб йиғлаётганлари намойиш қилинди.

Шимолий Кореяда марҳум президент Ким Чен Ирни дафн этиш маросими давом этади. Икки кунлик маросим чоршанба куни бошланди.

Давлат телевидениеси чоршанба куни қалин қор тушган Пхеньян марказига йиғилган ўн минглаб кишиларнинг чўккалаб тушиб олиб йиғлаётганини намойиш қилди. Кимнинг лимузин томига ўрнатилган тобути Пхеньян кўчаларида айлантирилди, мотам процессиясига марҳумнинг ўғли ва ворис Ким Чен Ун етакчилик қилди.

Телевидениеда шимолий-кореяликларнинг “отажон, отажон” деб хўнграб йиғлаётганлари намойиш қилинди.

Расмий хабарга кўра, 17 декабр куни 69 ёшида юрак хуружидан ўлган Ким Чен Ир ҳокимият тепасига 1994 йилда отаси Ким Ир Сен ўлимидан кейин келган эди.

Пайшанба куни ҳам миллий таъзия маросимининг давом этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG