Линклар

Россия инсон ҳуқуқлари борасида АҚШни танқид қилди


Россия ҳукумати дунё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқларига оид ҳисобот эълон қилиб, хусусан АҚШни танқид қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган янги ҳисоботда Гуантанамо қамоғидаги ҳолатлар ва одамларни хатолик билан ўлмига маҳкум этилишилари мисолида Қўшма Штатларни танқид остига олди.

Москва АҚШ Давлат департаменти йиллик ҳисоботларида Россиядаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг танқид қилинишиша кескин эътироз билдириб келган. Давлат департаменти Россияда ҳуқуқ фаоллари ва журналистларга нисбатан зўравонликлар амалга оширилиши ҳамда Шимолий Кавказ республикаларида суддан ташқари қатллар, одам ўғирлашлар ва қийноқлар қўлланишидан ташвиш билдириб келган.

Россия ҳисоботида шунингдек Европа Иттифоқи давлатлари, Канада ва Грузия танқид остига олинган.

Ҳисоботда НАТОнинг Африкадаги амалиётлари танқид қилинган, лекин Осиё, Африка ва Яқин Шарқ давлатларидаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид бошқа маълумотлар келтирилмаган.
XS
SM
MD
LG