Линклар

Владимир Путин Россия муваққат президенти бўлиш истиқболларини рад этди. Россия бош вазири президент сайловидан олдин Кремлга келиши ҳақидаги масалани амалдаги президент Дмитрий Медведев билан “муҳокама қилмагани”ни таъкидлади.

Путиннинг бу ҳақда гап очишига мамлакатда вужудга келган вазиятда у 2012 йил 4 мартга белгиланган сайловдан олдин президентлик курсисини эгаллаб олиши мумкин деган тахминлар сабаб бўлди.

Путин шунингдек кўп минг кишилик намойишлар уюштираётган мухолифат билан мулоқот қилишга принципда тайёр эканини таъкидлади. Лекин у праламент сайловлари натижаларини бекор қилишни талаб қилаётган мухолифат етакчилари билан гаплашадиган гапи йўқлигини қўшимча қилди. Мухолифат “етакчилари орасида гаплашадиган одамнинг ўзи йўқ”, дея хулоса қилди Путин.
XS
SM
MD
LG