Линклар

Карзай Толибон Қатарда ваколатхона очишига рози


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Толибон билан тинчлик музокараларини олиб бориш учун талаб этиладиган бўлса, жанггари ҳаракатнинг Қатарда ўз ваколатхонасини очишига рози бўлишини эълон қилди. Лекин бунинг учун Саудия Арабистони ёки Туркия мақбулроқ бўлар эди, дея қўшимча қилди Карзай.

Сешанба куни Карзай маъмурияти эълон қилган баёнотда, Қўшма Штатлар Толибон ваколатхонаси Қатарда очилишини қаттиқ истаса, “Афғонистон ҳукумати бунга рози бўлиши” айтилади.

Шу ой бошида Толибон Қатарда ўз ваколатхонасини очишни режалаётганига оид хабарлар ортидан расмий Кобул бу мамлакатдаги элчисини чақиртириб олган эди.

Толибон ҳаракати хорижий қўшинлар Афғонистондан олиб чиқилмагунгча ҳукумат билан музокара қилмаслигини айтиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG