Линклар

logo-print

Босния сиёсатчилари ҳукумат тузишга келишиб олди


Босниядаги мусулмон, хорват ва серб сиёсий партиялари марказий ҳукумат тузишга келишиб олганлари айтилмоқда.

Франс пресс агентлиги, мусулмонларнинг СДА партияси етакчиси Сулаймон Тиҳичнинг “биз марказий ҳукумат таркиби бўйича келишувга эришдик” деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Айни пайтда Босния серблари етакчиси Милорад Додик бир неча ой давом этган келишмовчиларидан кейин эришилган келишувни олқишлаб, уни “муроса ва ўзаро англашинув” хосиласи дея атагани хабар қилинмоқда.

Босниянинг Европа Иттифоқи билан интерграциялашуви ва НАТОга аъзолик истиқболларини савол остига қўйган сиёсий бўҳрон 14 ойдан бери давом этиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG