Линклар

logo-print

Жанаўзенда коммендатлик соати муддати узайтирилади



Жанаўзендаги намойишларнинг зўравонликларга айланиб кетиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, камида 16 киши ҳалок бўлган

Жанаўзендаги намойишларнинг зўравонликларга айланиб кетиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, камида 16 киши ҳалок бўлган

Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида жорий қилинган коммендантлик соати муддати узайтилади. 16 декабр куни Жанаўзенда рўй берган зўравонликларда 16 киши ҳалок бўлганидан кейин жорий қилинган фавқулодда ҳолат режими узайтирилиши ҳақида шаҳарда тартиб ўрнатиш бўйича ҳукумат комиссияси раиси эълон қилди.

Бош вазир биринчи ўринбосари Умирзақ Шукеев коммендантлик соати қачонгача давом этишини аниқ айтмади. Жанаўзенда коммендантлик соати 17 декабр куни 20 кун муддатга жорий қилинган эди.

Жанаўзенда маҳаллий нефт заводининг ишчилари ўтказган намойишларнинг зўравонликларга айланиб кетиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, камида 16 киши ҳалок бўлиб, 100 дан ошиқ одам жароҳатланган эди. Расмийлари зўравонликларда маст безориларни айблаган.

Жанаўзен ва унга туташ ҳудудларда яшовчиларнинг баъзилари зўравонликни ўқ отар қуролларни ишлатган полиция кучлари келтириб чиқарганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG