Линклар

Қирғизистон вазирлар маҳкамаси қасамёдга келтирилди


Қирғизистоннинг янги ҳукумати қасамёдга келтирилди. Янги тайинланган вазирлар билан учрашган президент Алмазбек Атамбаев уларга халқ учун ишлаш лозимлигини уқтирди.

Атамбаев ҳукумат олдида турган энг долзарб вазифа Қирғизистондаги энерегетика вазиятини ўнглаш эканини таъкидлади. “Ҳозир кузатиулаётгани каби халқнинг бир неча кунлаб свет ва электрсиз қолишига йўл қўйиб бўлмайди”, деди Атамбаев.

Жорий ойда тайинланган бош вазир Ўмирбек Бабанов бошлиқ ҳукуматни қасамёдга келтириш маросими парламентда ўтказилди.
XS
SM
MD
LG