Линклар

АҚШ Ҳормуз бўғози тўсилишига йўл қўймаслигини айтмоқда


Ҳормуз бўғози шимолида Эрон жойлашган ва Исломий Республика қўшинлари у ерни патрул қилади.

Ҳормуз бўғози шимолида Эрон жойлашган ва Исломий Республика қўшинлари у ерни патрул қилади.

Қўшма Штатлар Ҳормуз бўғози тўсиб қўйилишига “қараб турмаслиги”ни баён қилди.

Пентагон эълон қилган баёнотда Яқин Шарқдан жаҳон бозорига Ҳормуз бўғози орқали нефт етказилишида узилишларга йўл қўйилмаслиги айтилади.

5-Ҳарбий флот матбуот котиби бу минтақанинг “халқаро ҳамжамият билан муҳим алоқалари” сақланиб қолинишини таъминлаш учун АҚШ ҳарбий флотининг у ердаги “кучли ҳозирлиги” сқаланиб қолиши”ни таъкидлади.

АҚШ баёноти Эрон Вице президенти Муҳаммад Ризо Раҳимийнинг Теҳрон ўз нефт экспортига нисбатан санкциялар жорий қилинадиган тақдирда Ҳормуз бўғози орқали “бир томчи ҳам нефт ўтказмаслиги” билан таҳдид қилганидан бир кун ўтиб эълон қилинди.

АҚШ Президенти Барак Обама Эрон нефт экспортидан оладиган даромадга путур етказиши мумкин бўлган янги санкциялар жорий қилишга қаратилган қонунни имзолаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG