Линклар

logo-print

АҚШ Араб Лигасининг Сурияга миссиясини ёқламоқда


Қўшма Штатлар Араб Лигасининг Сурияга юборилган миссисяси ўз вазифасини амалга ошириш учун вақт кераклиги ва уни қўллаб-қувватлашини айтмоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Лига кузатувчиларига бўҳрон авж олган барча ҳудудларни бориб кўриш имкони берилиши лозимлигини таъкидлади.

Суриялик фаолларнинг айтишича, Араб Лигаси кузатувчилари икки кундан бери мамлакатда вазиятни кузатаётганига қарамасдан, Сурия ҳукумати қўшинлари бу вақт ичида 60 га яқин фуқарони ўлдирган. Шу боис Франциядан Лига кузатуччилари хунрезликни тўхтата олгани йўқ, деган танқилар янграмоқда.

АҚШ Давлат департаменти Араб Лигаси кузатувчилар миссияси президент Башар ал-Ассад режимига қарши норозиликларнинг қонли бостирилишига барҳам бера олишига умид билдирди.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Сурияда тўққиз ойдан бери давом этаётган намойишларнинг куч билан бостирилиши оқибатида 5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Кузатувчилар гуруҳига етакчилик қилаётган суданлик генерал Муҳаммад Аҳмад ал-Дабий Дамашқ расмийлари ҳамкорлик кўрсатаётганини таъкидлади. Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Дамашқни асл вазиятни хас-пўшлашга уринаётганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG