Линклар

logo-print

Дамашқ 750 ортиқ норозиларни қамоқдан озод қилди


Ҳомс шаҳрида 27 декабр куни ўтган намойиш.

Ҳомс шаҳрида 27 декабр куни ўтган намойиш.

Сурия расмий матбуотининг маълум қилишича, март ойидан бери ҳибсга олинган аксил-ҳукумат намойишлар қатнашчиларининг 750 нафаридан ортиғи озод этилган.

САНА агентлиги хабарида айтилишича, озодликка чиққан 755 киши ичида “қўли қонга ботганлар” йўқ. Маҳбусларнинг озод этилиши Араб Лигасининг президент Башар ал-Ассад режими билан эришилган келишув шартларидан биридир.

Бу шарт бажарилишидан бир кун аввал Араб Лигаси кузатувчилари Сурияга етиб келди ва аскил-ҳукумат чиқишлари маркази бўлиб қолаётган Ҳомс шаҳрига борди.

Ал-Ассад ҳукумати Араб Лигаси талабларини қай тарзда бажараётганини текшираётган кузатувчилар чоршанба куни Ҳомсда намойишчилар билан учрашди ва норозиликлар давом этаётган Ҳама, Илдиб ва Дараа шаҳарларига ҳам сафар қилиш режаларини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG