Линклар

Мьянмадаги портлашда 17 киши ҳалок бўлди


Мьянмадаги портлаш натижасида катта ёнғин келиб чиққан.

Мьянмадаги портлаш натижасида катта ёнғин келиб чиққан.

Бугун Мьянмадаги энг катта шаҳар Янгонда содир бўлган портлаш оқибатида 17 одам ўлди, 80 одам жароҳатланди.

Полиция маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан тунги соат иккида шаҳар шарқидаги омборлардан бирида рўй берган портлаш натижасида катта ёнғин келиб чиққан.

Гувоҳлар дастлаб битта катта портлаш, кейин эса бир нечта кичикроқ портлашлар овозини эшитганлар.

Айни пайтда портлаш сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG