Линклар

Туркиядаги ҳаво ҳужумларида 30 киши ўлди


Туркия жануби-шарқидаги Сирнак вилоятида ҳукумат ҳарбий авиациясининг курд жанггариларига қарши ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 30 одам ҳалок бўлди.

Хавфсизлик хизмати ходимлари ҳужумларни тасдиқлади, бироқ ҳужум сабаблари ва талофатлар борасида маълумот беришни рад қилди.

1984 йилдан буён Туркиянинг жануби-шарқида курд жанггарилари ўз мухториятини ташкил этиш мақсадида курашиб келади.

Шу пайтгача юз берган тўқнашувларда 40 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG