Линклар

logo-print
Жанаўзен воқеалари бўйича суриштирув натижаларига кўра, жами 20 киши айни воқеани уюштиришда айбланиб ҳибсга олинди.

Бу ҳақда хабар қилган Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотига кўра, айни пайтда ҳибсга олинган уч полиция ходимига нисбатан жиноий иш очилган.

Уч нафар полициячи Жанаўзен шаҳридаги оммавий тартибсизликларни бостириш пайти ўз хизмат ваколатларини ошириб юборганликда айбланмоқда.

16 декабр куни Қозоғистон ғарбидаги Манғистау вилояти Жанаўзен шаҳри марказида полиция ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувда, расмий маълумотларга кўра, 16 одам ҳалок бўлган.

Жанаўзенлик нефтчилар етти ойдан буён маошларини оширилишини талаб қилиб, шаҳар марказида норозилик намойишини ўтказиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG