Линклар

Булоқбошида ўтказилган байрам тадбиридан чиқиб Озодликка сим қоққан Нишонбой ака шундай дейди.


“Ўзбек футболчилари Жаҳон чемпионатига чиқишига ишонаман!”

Санкт-Петербургда ишлаб юрган ўзбекистонлик футбол ишқибози Жамол “Эркин микрофон” орқали бу йилги ютуқлари учун ўзбек футболчиларини олқишламоқчи бўлган эди, биз унга шу имкониятни бердик.

- Исмим Жамол. Сурхондарëдан. Барча ўзбекистонликларни, умуман ўрта осиëликларни янги йил билан табриклайман.

Озодлик: Ҳозир қаердан қўнғироқ қилаяпсиз?

- Санкт-Петербургдан.

Озодлик: Нима иш қиласиз у ерда?

- Частний иш.

Озодлик: Қурилиш ишларими?

- Турар жойлар, бинолар қурилган. Ўшаларнинг эгалари билан гаплашиб, тайëрлаб берамиз.

Озодлик: Нима гаплар бор?

- Барча ватандошларни янги йил билан табриклаган ҳолда Ўзбекистон футболининг 2011 йилда кўрсатган ютуқларидан жуда хурсанд бўлиб, баъзида ватандан йироқ бўлсак-да кўзга ëш олиб, айниқса 17 ëшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида барчасини Интернетдан кўриб, кўзда хурсандчилик ëш билан баракалла¸ деб бақириб юборганларимизни ҳеч эсимдан чиқара олмаяпман.

Озодлик: Ўзбекистон футболчиларининг бу мавсумдаги ўйини учун сиз уларга миннатдорчилик билдирмоқчисиз.

- Ҳа. 17 ëшгача бўлган ўсмирлар тренерига, ҳозир исми эдимдан чиқаяпти, 19 ëшгача бўлганлар ўртасидаги ўйинчиларга ҳам, кейин асосий таркиб терма жамоадаги барча ўйинчиларга, айниқса дарвозабонга, Сервер Жепаровга, мураббийлик қилиб юган Миржалол Қосимовга ҳам. 2011 йилда Ўзбекистон футболи салгина эмас¸ анча йўлни босиб ўтди. 2014 йилда бўладиган жаҳон чемпионатига боришига ишончим комил. Умуман футболчи эмасман, лекин қизиқаман, дейди сурхондарëлик футбол ишқибози Жамол.


“Банклар валютани фақат амалдорларга сотмоқда”

Бу гапни Қарши шаҳридан қўнғироқ қилган 25 яшар йигитдан эшитдик.

- Қарши шаҳридан телефон қилаяпман. Ëшим 25да. Кеча валюта олгани банкка борган эдим. Қонун бўйича ҳар бир фуқаро бир кварталда 2000 доллар олиш ҳуқуқига эга.

Озодлик: 2000 доллар сотиб олиш ҳуқуқига эга.

- Ҳа. Қонун бўйича лимит ажратилганда. Бу бирданига бориб 2000 олиш дегани эмас. Бориб, очередга туриб 100-200 қилиб олиш ҳуқуқига эга давлат нархида.

Озодлик: Исмингиз нима?

- Дилшод.

Озодлик: Дилшод, сиз айтаëтган қонундан шахсан менинг хабарим йўқ экан. Сиз қандай ҳужжатга асосланиб бу нормани айтаяпсиз?

- Любой банкка телефон қилиб “Бир фуқаро бир кварталда қанча доллар олиш ҳуқуқига эга?” деб савол берилса, улар айтади.

Озодлик: Бордингиз, кейин нима бўлди?

- Очередга турдим. “Қонун бўйича ҳар бир одам шунча олиш ҳуқуқига эга. Тўғрими?” дедим. Тўғри, деди. Уч ой олдин мен 600 доллар олган эдим. Менга “Ҳозир пластикка ўтган. Бера олмаймиз. Пластикка олишаяпти” деди. Лекин мен ўз кўзим билан кўрдим соат 14 дан 16 гача 8000 доллар сотишди.

Озодлик: Кимга сотди?

- Ҳозир мен сизга исм-шарифларини айтаман. Катта ишда ишлайдида булар. Прокурорларга ўзлари олиб келиб беришар экан. Шунақа маълумотлар бор. Асадова Озодага 2000 берди, Пўлатов Ойбек деганга берди.

Озодлик: Давлат курси бўйича-а?

- Албатта. Катталар ҳаммаси ўзлари олишаяптида долларни.

Озодлик: Таниш-билиш ва давлат амалдорларига берилаяпти.

- Давлат амалдорлари деяверинг.

Озодлик: Дилшод, сиз айтаëтган кўринишни, ўзи умуман Ўзбекистонда валюта курсининг давлат ва бозор курси борлигининг мантиғидан келиб чиқиб ҳам сиз айтаëтган гапларнинг рост эканлигига ақл билан етиб олса бўлади. Мана "Эркин микрофон"га шу кўринишни айтаяпсиз. Буни айтишдан мақсад нима?

- Айтишдан мақсад катталар бундан фойдаланаяпти. Оддий халқ умуман фойдалана олмаяпти. Фақат катталар. Таниш-билиш қилиб сотаяпти, дейди қаршилик суҳбатдош Дилшод.


“Чироқ ўчиб-ёниб турибди. Кайфият яхши”

Андижон вилоятидан сим қоққан Нишонбой аканинг айтишича, у яшайдиган Булоқбоши туманида Янги йил байрами 29 декабрдаёқ бошлаб юборилди.

Шу куни туман марказида байрамолди савдо ярмаркаси ташкил қилинди.

Тафсилотларни Нишонбой аканинг ўзидан эшитамиз.

- Булоқбоши туманида бугун байрам бўлди. Байрамга маданият бўлимининг ашулачилари, ансамбли чиқди. Жуда катта байрам бўлди. Ашулалар айтишди, одамлар ўйинга тушди. Жуда қувноқ бўлди. Ширинликлар қўйилди сотувга, напиткалар қўйилди. Одамлар янги йилни кутиб олишга тайëргарлик кўриш учун кўп нарсалар олди. Байрамдан кейин уйимизга қайтдик. Яна янги йилга, бошқа нарсаларга тайëргарлик кўрилаяпти.

Озодлик: Демак, туман марказида янги йил олди ярмаркаси уюштирилипти-да¸ менинг тушунишимча.

- Янги йил ярмаркаси уюштирилди. Туман ҳокими ҳаммасини ташкил қилишга ëрдам берди. Одамлар ниҳоятда яхши ўйнади. Арчалар ясатиб қўйилган. 31 декабр куни ҳам кечқурун боғда ўйин ўтказилади, деди.

Озодлик: Уйлар иссиқ, газлар, светлар ëниб турибдими?

- Газлар йўқ ҳозир. Газ жуда кўп хонадонда йўқ. Свет ҳам ëниб ўчиб турибди. Ҳозир свет бурунгидай жуда ўчаëтгани йўғу шу навбати билан, соати билан ўчираяпти.

Озодлик: Демак, байрам олди кайфияти яхши одамларда.

- Ҳозир Булоқбошида жуда ҳам яхши. Табриклайман. Сизларнинг Озодлик радиосида ишлаëтган ходимларни янги йил билан табриклайман. Бола-чақаларинг билан тинч бўлинглар. Кейин Оязимхон Хидирова, Гулчеҳра Саъдуллаевани, Дадахон Ҳасановни, Олмахон Ҳайитовани, Ортиқ Отажоновни, яна иккита жияним, укам, қизим табриклайман, дейди булоқбошилик суҳбатдош.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG