Линклар

Анқара расмийлари пайшанбага ўтар кечаси Туркия ҳаво кучлари амалга оширган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 35 киши тинч фуқаролар эканини тасдиқлади.

Иқтидордаги партия матбуот вакили Ҳусайн Желик қурбонлар “террорчи бўлмаган”, лекин Иқродан Туркияга нарсаларни контрабанда қилиш билан шуғулланганлар, дея баён қилди.

Желикнинг айитшича, расмийлар ходиса юзасидан тергов ишларини ўтказмоқда.

Бундан аввал расмий Анқара жанговар учқичлар террорчилар яширингани гумон қилинган ҳудудларни иншонга олганини маълум қилган эди. Туркия ҳарбийлари разведкачи-учқичлар чоршанба кечқурун Курд ишчилар партияси жанггариларини аниқлагач, ҳужумни амалга оширишга қарор қилингани айтаётган эди.
XS
SM
MD
LG