Линклар

logo-print

Чавез саратонга чалинишида АҚШ сабабчи бўлиши мумкинлигига ишора қилди


Венесуэла Президенти Уго Чавез.

Венесуэла Президенти Уго Чавез.

Венесуэла Президенти Уго Чавез кейинги пайтларда Лотин Америкаси давлат раҳбарларининг саратон касллигига чалинишида АҚШнинг қўли бор, деган шубҳаларни илгари сурмоқда.

Аргентина Президенти Кристина Фернандезга саратон ташҳиси қўилганини қайд этган Чавез ўзи ҳамда Бразилия ва Парагвай раҳбарлари ҳам саратон касаллигидан даволанаётганини эслатди.

“Бу жуда ғалати”, деган Чавез, бунда Қўшма Штатлар қўли йўқмикин, дея таъкидлади. Лекин Вашингтонни айблаш учун қўлида далиллари йўқлиги қўшимча қили у.

Чавез кўпдан бери АҚШ ҳукуматини ўзига нисбатан фитна уюштираётганликда гумон қилиб келади.
XS
SM
MD
LG