Линклар

YouTube видеопорталига жойлаштирилган бу янги видеога "Жана озен" деб ном берилган ва унга 2011 йил 16 декабр санаси қўйилган.




Қозоғистон Бош прокуратураси Жанаўзендаги воқеалар пайтида намойишчиларга қарата ўт очган полициячилар устидан жиноий иш қўзғади.

16 декабр куни Қозоғистон жанубидаги Жанаўзен шаҳрида норозилик намойишининг зўравонликка айланиб кетиши оқибатида расмий баëнотга кўра¸ 16 киши ҳалок бўлган эди.

Бош прокуратура матбуот вакили Нурдаулет Суиндиқов полиция кучлари ҳаракатлари қанчалик ваколат доирасида бўлганини аниқлаш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Воқеага гувоҳ бўлган жанаўзенликлар полиция намойишчиларга қарата ўт очганини тасдиқловчи бир неча видеотасвирни Интернетда эълон қилган.

Жанаўзендаги нефт заводи ишчилари май ойидан бери ўз маошларининг оширилишини талаб қилиб, норозилик намойишлари ўтказиб келаётган эди.

Қозоғистон Мустақиллик байрами нишонланадиган 16 декабр куни эса норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетди.

Суиндиқов шунингдек Жанаўзен воқеаларига алоқадорликда гумон қилинаётганларни ҳибсга олиш давом этаётганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, шу пайтгача 20 киши қўлга олиниб, уларнинг 18 нафарига айблов эълон қилинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG