Линклар

Туркман президентининг сўкинишлари YouTubeга чиқди


Туркман президенти жамоатчиликка асосан кулган чеҳрасини кўрсатишга уриниб келмоқда.

Туркман президенти жамоатчиликка асосан кулган чеҳрасини кўрсатишга уриниб келмоқда.

Лавҳада вазирларини "ҳаромхўр" деб сўккан Бердимуҳаммедов турк тадбиркорларини "алдамчи¸ қаллоб" деб атайди.


Туркманистондаги улкан қурилиш лойиҳаларини амалга ошириб¸ бунинг учун 1 миллиард долларга яқин пулини ололмай юрган турк ширкатлари билан жанжал давом этаëтган бир пайтда¸ YouTube видеопорталида президент Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг жамоатчилик¸ айниқса хориж жамоатчилиги кўзига аталмаган қиëфаси акс этган видеолавҳа эълон қилинди.

2009 йилда Ашхободни модернизация қилишга қаратилган йирик қурилиш лойиҳалари макети билан танишган Туркманистон президентининг бу видеода муҳрланган гап-сўзлари¸ ҳокимиятга келганидан бери ўзини замонавий¸ ҳатто романтик¸ ҳамиша кулиб турувчи¸ ëш¸ шижоатли сардор қилиб кўрсатишга уринаëтган Бердимуҳаммедовнинг асл қиëфасини фош қилади.

Ўз атрофида чурқ этмай турган вазирларига қўлида таëқ билан дағдаға қилган Бердимуҳаммедов¸ уларга "сен ҳаромхўрларда калла йўқ¸ тиряк чекиб томларинг кетиб қолган" қабилида юзланади.

Гап орасида Ашхободдаги қурилиш комплекслари учун маъсул турк ширкатларининг лойиҳани ўз вақтида тугатмаганидан жаҳли чиққан Бердимуҳаммедов¸ "турклар қўлингдаги пулингни олиш учун кўзингга тик қараб¸ ëлғон гапиради" деган баëнотни қилади.


(YouTubeга қўйилган сўнгги видеолавҳа муаллифи номаълум)

Кузатувчилар тахминича¸ YouTubeга чиқиб кетган бу видео тўланмаган 1 миллиард долларини олиш мақсадида Ашхобод билан судлашишга қарор қилган турк қурилиш ширкатлари томонидан Бердимуҳаммедовга берилган огоҳлантирув сигнали бўлиши мумкин.

Тахминларга кўра¸ бу билан улар ўз қўлларида туркман президентининг халқаро имиджига путур еткизадиган "компромат" борлигидан пўписа қилаëтган бўлишлари мумкин.

Ҳозирча расмий Ашхобод бу видеокомпроматга муносабат билдирмади. Айни пайтда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги турк ширкатларининг 1 миллиардлик қарз даъвосини "уйдирма" деб баҳолаб келмоқда.

Мустақил кузатувчилар¸ Туркманистон каби ëпиқ давлат раҳбарининг шундоққина кўз ўнгида туриб ëзиб олинган видеолавҳанинг YouTubeга чиқиб кетиши¸ Интернет асрида ҳатто энг тоталитар жамиятда ҳам ҳаммани алдаш ва ҳамма нарсани бекитиш имконсизлигини тасдиқловчи яна бир далил эканини айтмоқдалар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG