Линклар

Озодликнинг янги йилга бағишланган бу йилги махсус дастури бошловчиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомовдир.

Дастурни таниқли кулгу устаси ижросида ичакузди ҳангомалар, машҳур кишилар ҳаётидан қизиқарли ҳикоялар безайди.

Бу дастурда ўзбекистонлик санъаткорлар ва шоирлар Озодлик мухлисларига янги йил табриги айтадилар.

Садриддин Ашур: - Обиджон, Озодликдаги дастурни бирга олиб борсак, бошловчилик қиласизми?

Обид Асомов: - Энди, чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсинда. Бу соҳа бизнинг нонимиз, бошловчилик... Хуллас анча-мунча тажриба бор, хавотир олманг.

Садриддин Ашур: - Бугун йилнинг 365- кечасида бизнинг сиёсат ҳақида гаплашиш ниятимиз йўқ. Шунчаки кўнгилларга сиз билан биргаликда бир илиқлик ва юзларига табассум улашмоқчимиз... Тингловчи ва муштарийларимиз бир мириқиб дам олсин, мазза қилсин деяпмизда...

Обид Асомов: - Яшанг мен ҳам шу фикрга қўшиламан, бир йилда бир марта бўлса ҳам сиёсатни четга қўйиб, юракдан мазза қилиб кулишиб, гаплашадиган кун...

Садриддин Ашур: - Ўзбекистондаги машҳур санъаткорлар ҳам таклиф этилган бу дастурга. Ҳозир Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов билан боғланиш арафасида турибмиз, у киши айни пайт тўйда эканлар...

Обид Асомов: - Ана, ана, ана... Эркин Комилов деб мени тилимни қичитиб қўйдингиз. Энди Эркин ака саргузаштларини Озодликдан айтмаганим қолувди....

Ҳурматли муштарий. Обид Асомов билан бўлган суҳбатнинг тўлиқ вариантни қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG