Линклар

Эрдўғон Ҳамас Бош вазири билан учрашди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ҳамасни "террористик" ташкилотлар рўйхатига қўшмаслигини айтди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ҳамасни "террористик" ташкилотлар рўйхатига қўшмаслигини айтди.

1 январ куни Истанбулда Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғазони назорат қиладиган Ҳамас гуруҳи Бош вазири Исмоил Ҳония билан музокара олиб борди.

Эрдўғон Ҳамас билан Фатҳнинг муросага келишини қувватлашини таъкидлаб, Исроил ва Фаластин келишмовчиликларини Ҳамас иштирокисиз ҳал этиш имконсиз экани ҳақида гапирди.

Шунингдек, Эрдўғон Ҳамасни “террористик” гуруҳлар қаторига қўшмаслигини билдирди.

Исроил, АҚШ ва Европа Иттифоқи Ҳамасни терроризмни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар рўйхатига киритган.
XS
SM
MD
LG