Линклар

Яман мухолифати якшанба куни уч намойишчининг ўлдирилишида президент Али Абдуллоҳ Солиҳни айблади.

Али Абдуллоҳ Солиҳга содиқ ҳукумат кучларининг намойишчиларга нисбатан зўравонликларни давом эттириши, Солиҳнинг ҳукуматни қўлдан бермасликка ҳаракати ўлароқ баҳоланмоқда.

Бугунги кунда Яман миллий хавфсизлик тизимини Солиҳнинг яқин қариндошлари эгаллаган.

Яманлик мухолифатчилар ҳукумат бошқарувидаги Солиҳнинг барча қариндошларининг истеъфосини талаб қилиб келадилар.

Араб давлатлари воситачилигида эришилган келишувга мувофиқ, Яманни 33 йил бошқарган Солиҳ ўзига дахлсизлик берилиши эвазига ваколатларини ўринбосарига топширади. У мамлакатни муддатидан олдин сайлов ўтказилгунига қадар бошқаради.

Якшанба куни намойишчилар зўравонликларда Солиҳни айблаб, уни судга тортиш талабини илгари сурдилар.

Яманда ўтган йилнинг январидан буён Солиҳ истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG