Линклар

Миср ҳукумати мухолифатга босимларни инкор этди


Мисрда парламент сайловлари муддатидан аввал якунланади.

Мисрда парламент сайловлари муддатидан аввал якунланади.

Кеча Миср ҳукумати мамлакатда мухолифатга нисбатан босим бўлаётганини инкор қилди.

Ўтган ҳафта Мисрдаги инсон ҳуқуқлари ва демократия ғояларини тарғиб қилувчи 17 та ташкилотга рейдлар бўлгани ва улар тазйиқ остида қолаётгани хабар қилинган эди.

Якшанба куни Миср Адлия вазири Абдулҳамид Абдуллоҳ матбуот анжумани ўтказиб, рейдлар ушбу ташкилотларнинг молиявий манбаларини аниқлаш мақсадида ўтказилганини маълум қилди.

Ўтган ҳафта АҚШ рейдлар хусусида хавотир билдириб, Миср ҳукуматидан нодавлат ташкилотлари ходимларини “таъқиб қилишни” дарҳол тўхтатишни талаб қилган эди.

Шунингдек, АҚШ бу каби ҳолат давом этса, Мисрга ҳар йили бериладиган 1,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги молиявий кўмак масаласи кўриб чиқилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

Кеча Миср Олий ҳарбий кенгаши мамлакатдаги парламент сайловлари муддатидан аввал якунланишини маълум қилди.

Эндиликда сайловлар аввал белгиланганидек 12 мартда эмас, балки 22 февралда якунланиб, янги парламентнинг биринчи йиғилиши 28 феврал куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG