Линклар

Ню Йоркда 68 намойишчи ҳибсга олинди


“Уолл Стритни босиб ол” ҳаракати ўтган йилнинг сентябрида бошланган эди.

“Уолл Стритни босиб ол” ҳаракати ўтган йилнинг сентябрида бошланган эди.

Ню Йоркда янги йил кечаси “Уолл-стритни босиб ол” ҳаракати аъзоларидан олтмишдан зиёди ҳибсга олинди.

Полиция маълумотига кўра, Зукотти истироҳат боғи тўсиқларини бузиб киришга ҳаракат қилган 68 киши ушланди.

Ҳибсга олинганлардан бири полицияга ҳужум қилиш, бошқалари хусусий мулкка дахл қилиш ва жамоат тартибини бузишда айбланмоқда.

“Уолл Стритни босиб ол” ҳаракати ўз акцияларини ўтган йилнинг 17 сентябр куни бошлаган эди.

Ҳаракат аъзолари оддий одамлар ҳисобидан бадавлат кишилар чўнтагини тўлдириш имконини бераётган молиявий тизимга қарши норозилик билдирмоқдалар.

Икки ой муқаддам ижтимоий тенгсизликка қарши Ню Йоркда бошланган акция кейинроқ дунёдаги бир қанча мегаполисларга ҳам ёйилди.
XS
SM
MD
LG