Линклар

Якшанба куни Покистонда йўлга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлди.

Рейтер ахборот агентлигига кўра, портлаш Балужистон вилоятининг жануби-ғарбидаги Дера Бугти шаҳрида содир бўлган.

Ҳозирча айни портлаш учун маъсулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Афғонистоннинг Эрон билан чегарасидаги Балужистон вилоятида қуролли сепаратистик гуруҳлар ва Толибон жанггарилари фаоллиги кузатилади.

Шунингдек, France Press ахборот агентлигига кўра, якшанба куни Покистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги Ҳайбер вилоятида хавфсизлик кучлари билан Толибон жанггарилари ўртасида кечган тўқнашув оқибатида 12 жанггари ва бир ҳарбий ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG