Линклар

Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига аҳолидан тушган 6,7 минг шикоят бўйича жами 845 миллион сўм истеъмолчиларга қайтарилди.

Uzdaily.uz сайти маълумотига кўра, шикоятлар, асосан, коммунал хизмат кўрсатиш тизими, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ва алоқа тизими бўйича тушган.

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ўтган йили банкротликка юз тутган 187 ташкилот аукционда сотилган, 36 ташкилот эса ўз фаолиятини қайта йўлга қўйган.
XS
SM
MD
LG