Линклар

logo-print
Тошкентда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган семинарда Ўзбекистондаги расмий сайтлар фаолияти танқид қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган 12.uz сайти маълумотига кўра, рус тилида фаолият кўрсатадиган Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Ер ресурслари бўйича Давлат қўмитаси, Ўзагромашсервис, Ўзқурилишматериал, Ташшаҳартрансхизмат каби бир қанча давлат ташкилотларига тегишли расмий сайтларнинг ўзбек тилида юритилмаслиги танқид остига олинган.

Йиғилишда қайд қилинишича, Ўзбекистон мудофаа вазирлиги, Ўзбеккитобсавдо, Ўзэлтехсаноат каби бир қанча давлат ташкилотларининг умуман интернетда ўз сайтлари йўқлиги айтилиб, мамлакатдаги барча давлат ташкилотлари расмий сайтларига эга бўлиши шартлиги таъкидланган.

Шунингдек, йиғилишда мавжуд расмий сайтлардаги маълумотлар тез-тез янгиланмаслиги, ҳатто аксар ташкилотларнинг сайтларда кўрсатилган телефон рақамлари ишламаслиги қайд қилинган.
XS
SM
MD
LG