Линклар

Бугун Эрон узоқ масофага учувчи иккита ракетани синовдан ўтказади ва бу синов ҳарбий денгиз машғулотлари доирасида ўтказилади.

Бу ҳақда Эрон расмий телевидениеси орқали чиқиш қилган Эрон денгиз қўшинлари қўмондони Маҳмуд Мусавий маълум қилди.

Бир кун муқаддам бу давлатда ўрта масофага учувчи ракета синовдан ўтказилган ва бундан ташқари, Теҳрон реакторида уран ёқилғи билан ишловчи янги мослама ҳам синаб кўрилган эди.

Ғарб давлатлари уранни бойитиш борасида Теҳронда олиб борилаётган тадқиқотлар ортидаги асл мақсад уранни бойитиш даражасини 90 фоизга кўтариш, кейин эса ядровий бомбани яратишдир, деган хавотирда.

Расмий Теҳрон эса бу айбловларни йиллардан буён рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG