Линклар

Сўнгги бир йил ичида илк бор Исроил ва Фаластин расмийлари учрашиб, тўхтаб қолган тинчлик музокараларини қайта бошлаши эълон қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, музокаралар сешанба куни Иорданияда бошланади.

Бу икки давлатдан ташқари, ушбу музокараларда Яқин Шарқ тинчлик квартетида иштирок этиб келаётган ЕИ, Россия, БМТ ва АҚШ расмийлари иштирок этади.

Айни кезда сешанба куни бўладиган Фаласин ва Исроил расмийларининг учрашуви расмий музокаралар мақомида бўлмаслиги ҳам айтилмоқда.

АҚШ воситачилик қилаётган Фаластин-Исроил тинчлик музокаралари 2010 йилнинг сентябр ойида тўхтаган эди.

Фаластин томони Иордан ғарбий соҳили ва шарқий Қуддусдаги яҳудийлар қурилишлари тўхтаганидан сўнггина тинчлик музокараларига қайтишини билдирган. Исроил томони эса музокаралар олдидан ҳеч қанақа шарт қўйилмаслиги керак, демоқда.
XS
SM
MD
LG