Линклар

logo-print
Сўнгги бир ой ичида Тошкент марказидаги қиммат нархли уйлар учун эса ҳар квадрат метрига 1011 долларга қадар нарх таклиф қилинган.

Бу шу вақтга қадар қайд этилмаган энг қиммат нарх бўлмоқда.

Тошкентда кўчмас мулк савдо бозорини кузатаётган Sion Reasearch таҳлил маркази ўтказган сўровларга кўра, уй-жойлар нархи ўтган бир ойда 1,3 фоизга қимматлаган ва ҳар квадрат метрига ўртача 531 АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

2011 декабр ойи давомида ўртача ва қуйи нархдаги уйларнинг ҳар квадрат метри учун эса 330 АҚШ доллари таклиф қилинган.

Шунингдек, ўтган ойда сотувга қўйилган уйлар сони ҳам ошган ва харидорлар орасида 2, 3 ва 5 хонали хонадонларни сўраганлар кўп бўлган. Бир хонали хонадонлар савдоси эса пасайган.
XS
SM
MD
LG