Линклар

logo-print
Эроннинг юқори мартабали ҳарбийси бугун Ҳормуз бўғозида 200 км масофага учувчи иккита ракета муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилганини маълум қилди.

Синов Форс кўрфазидаги бўғозда бораётган ҳарбий денгиз машғулотлари доирасида ўтказилди.

Эрон расмий матбуоти ҳарбий флот қўмондони муовини Маҳмуд Мусавийдан келтирган иқтибосда айтилишича, ер-денгиз русумидаги "Қодир" номли ҳамда ер-ер русумидаги "Қаюм" номли ракеталар синови муваффақиятли ўтган.

Яна бир қисқа масофага учувчи ракет синови эса бугун кечга қадар ўтказилиши айтилмоқда.

Якшанба куни Эронда ўрта масофага учувчи ер-ҳаво русумли ракета ҳам синовдан ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG