Линклар

logo-print
Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак устидан суд бугун яна ишини давом эттиришни бошлади.

Миср расмий телевидениеси хабарига кўра, январ-феврал ойларидаги намойишларда тинч намойишларнинг ҳукумат қўшинлари томонидан ўққа тутилишида айбланаётган собиқ президент бу гал ҳам суд мажлисига замбилда келитирилган.

Агар айбдор топилса 83 ёшли президент ўлим жазосига ҳукм қилинади. У айни кезда госпиталда юраги хасталигидан даъволанмоқда.

Суд мажлиси шу йилнинг 3 августида бошланган ва кейинчалик қарийб 3 ойга тўхтатилган эди.

Ҳусни Муборак билан бирга Мисрнинг собиқ Ички ишлар вазири Ҳабиб ал-Адлий, Хавфсизлик хизматининг 6 нафар собиқ раҳбари ва Муборакнинг икки ўғли - Алаа ва Жамоллар ҳам бор.

Айбланувчиларнинг ҳаммаси ўзига қўйилган айбловларни инкор қилган.

Суд мажлиси давом эттирилиши билан суд биноси ёнида Муборак режимига қарши бўлганларнинг намойишлари ҳам бошланди.
XS
SM
MD
LG