Линклар

ҲАМАС раҳбари Исмоил Хония Туркияга сафарини давом эттириб, бугун Исроил ҳарбийлари томонидан 2010 йилда ишғол қилинган кемани бориб кўрди.

ҲАМАС раҳбари Фаластин блокадаси томони гуманитар ёрдам олиб бораётган кезда Исроил ҳарбийлари ҳужуми чоғида ўлдирилган 9 киши хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Бу Исмоил Хониянинг 2007 йилда ҲАМАС Фаластин ҳукуматидан кетганидан кейинги илк хориж сафаридир.

Якшанба куни у Истанбул шаҳрида Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди.

Туркия ва Исроил ўртасидаги муносабатлар эса турк кемаси исроиллик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилганидан сўнг кескин тарзда совуқлашган эди.

Исмоил Хония ўзининг Туркияга сафарини бу давлатнинг Фаластин томонини қувватлаганига нисбатан миннатдорчилик ифодаси, дея изоҳлади.
XS
SM
MD
LG