Линклар

logo-print

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган мухлисларимиздан бири, олий маълумотли бўлиш орзуси домлалар солган "муздсиз" амалга ошмай қолганиниа айтади.


Билим билан ўқишга кира олмадик

дейди айни пайтда акаси Москвада, ўзи эса Краснодарда ишлаëтган самарқандлик суҳбатдош.

- Озодлик радиосими бу?

Озодлик: Ҳа.

- Гапирсак бўладими?

Озодлик: Марҳамат.

- Исмим сир бўла қолсин бўлмаса. Мен Самарқандданман. Акам 3 йил коллежда ўқиб ўқишга тайëрланиб ўқишга кира олмади. Мен ҳам тайëрланиб ўқишга кира олмадим. Қисқаси пул бўлиб кетдида. Билим билан топшира олмадик акам иккаламиз. Пул дедида. “4000 доллардан 8000 доллар берсаларинг кирасизлар” деди. Конкрет билим билан киргандикда. Акам 100 фоиз кирдим деб ишониб чиққан эди. Кейин контрактга ҳам илашмабдида.

Озодлик: Пул беринглар деб ким айтди?

- Домлалар айтди. Олдиндан шунақа деб айтган эди улар. Акам “Мен билимим билан кираман” деб айтди. Ўз билимига ишонган эдида. Атайлаб йиқитдими хуллас кира олмадида.

Озодлик: Қайси ўқишга кирмоқчи эдингиз?

- Акам жаҳон тилларига инглиз тилига кирмоқчи эди. Акам инглизлар билан ҳам гаплашиб яхши биладида. Мен Самарқанд давлат университети иқтисод факултетига топширдим.

Озодлик: Ҳозир нима қилаяпсизлар энди?

- Ҳозир Москвадамиз. Ишлаб юрибмиз. Акам Москвада, мен Краснодарда.

Озодлик: Янаги йил яна топшириб кўрасизларми ўқишга?

- Янаги йил пул билан топширамиз энди. Калла билан бўлмади. Пул деди, пул билан кирамиз энди, дейди самарқандлик суҳбатдош.

Акамни излаяпмиз, ëрдам беринг

дейди самарқандлик суҳбатдош.

- Бу Озодликданми? Узр безовта қилганимиз учун. Бир масала бўйича телефон қилаëтган эдик. 2000 йил акам ишлагани чиқиб кетган.

Озодлик: Қаерга чиқиб кетган?

- Россияга кетдим деган кетган экан. Очилов Илҳом. 1978 йил 7 январда туғилган. Ўшани излаяпмиз. Ҳамма жойга мурожаат қилдик. Кеча сизларни эшитиб ўтирсак, Новокузнецкдан телефон қилишди. Қаерлик эканлигини эшита олмай қолдик. “Ота-онаси телефон қилишини сўрайман. Олиб кетишига ëрдам бераман” деган экан. Ўшанга телефон қилаëтган эдик. Ноумид шайтон. Балки чиқиб қолар акам бўлиб. Биз Самарқанд вилояти Оқтош шаҳридан, дейди бу суҳбатдошимиз.

Янги йил билан табриклайман

дейди жиззахлик Абдураҳмон ака.

- Мен янги йил билан сизларнинг ҳаммаларингни табриклайман. Сизларнинг доимий мухлисларингман. Жиззахдан Абдураҳмонман. Эрталабки эшиттиришни ҳам эшитдим. Жуда қизиқ бўлди, раҳмат. 1992 йилдан бери доимий мухлисларингман. Янги йил ҳаммаларингга омад келтирсин. Соғ бўлинглар. Сизларга куч-қувват тилайман, дейди жиззахлик Абдураҳмон ака.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG