Линклар

Эри ва бошқа оила-аъзолари томонидан ойлар давомида кўрган зўравонликка учраган ва қийноққа солинган 15 ёшли афғонистонлик келинчак Соҳар Гул Ҳиндистонга даъволангани борадиган бўлди.

Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакили Сиддиқ Сиддиқий матбуотга хабар берди.

Хориж матбуоти тилига тушган бу зўравонликни содир қилган оила-аъзоларини ҳибсга олиш ҳақида президент Хамид Карзай кўрсатма берди.

Маълумотларга кўра, Соҳар Гулни келин қилиб олган оила 15 ёшли қизни ойлар давомида ертўлада сақлаган ва ўта оғир қийноқларга солган. Топилган кезда бу қизнинг сочлари юлиб олинган, бармоқлари эса синдирилган эди.

Эндиликда бу қиз Афғонистон ҳукумати кўмаги билан муолажани Ҳиндистонда оладиган бўлди.
XS
SM
MD
LG