Линклар

logo-print

Ҳамас Исроил-Фаластин музокараларини бойкот қилишга чақирди


Ҳамас ҳарбийлари.

Ҳамас ҳарбийлари.

Ғазони назорат қиладиган Ҳамас гуруҳи Фаластин ҳукуматини Исроил билан тинчлик музокараларини бойкот қилишга чақирди.

Бугун Иордания пойтахти Амманда Фаластин ва Исроил ўртасидаги тўхтаб қолган тинчлик музокаралари қайта бошланиши кутилмоқда.

АҚШ воситачилик қилаётган Фаластин-Исроил тинчлик музокаралари бундан 15 ой аввал тўхтаган эди.

Фаластин томони Иордан ғарбий соҳили ва шарқий Қуддусдаги яҳудийлар қурилишлари тўхтаганидан сўнггина тинчлик музокараларига қайтишини билдирган.

Исроил томони эса музокаралар олдидан ҳеч қанақа шарт қўйилмаслиги керак, демоқда.
XS
SM
MD
LG