Линклар

Бугун Мисрда парламент сайловининг учинчи босқичи бошланади. Сайловнинг сўнгги босқичи бўлган айни босқич тўққизта вилоятда, жумладан, насронийлар яшайдиган мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ўтказилади.

Мисрда ўтказилган парламент сайлови иккинчи босқичининг дастлабки натижаларига кўра, иккита исломий партия олдинда бораяпти.

Миср сайлов комиссияси маълумотига мувофиқ, Ҳусни Муборак ҳукмронлиги пайтида фаолияти тақиқланган "Мусулмон биродарлиги" партияси 36,3 фоиз овоз билан биринчи ўринда бормоқда.

Иккинчи ўринда салафийлар партияси, учинчи ўринда эса "Вадф" либерал партияси бораяпти.

1 январ куни Миср Олий ҳарбий кенгаши мамлакатдаги парламент сайловлари муддатидан аввал якунланишини маълум қилди.

Эндиликда сайловлар аввал белгиланганидек 12 мартда эмас, балки 22 февралда якунланиб, янги парламентнинг биринчи йиғилиши 28 феврал куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG