Линклар

logo-print
Франция Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Ҳормуз бўғозида 200 км масофага учувчи иккита ракетани синовдан ўтказилишини расмий Теҳрон томонидан халқаро жамоатчиликка йўлланган "энг ёмон сигнал" сифатида баҳолади.

Кеча бу ҳақда гапирган Франция Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Бернард Валеро Ҳормуз бўғози нефт транзити учун очиқ қолиши шартлигини ҳам эслатиб ўтди.

Кеча Эрон ҳарбийлари Ҳормуз бўғозида 200 км масофага учувчи иккита ракетани муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилганини маълум қилди.

Якшанба куни ҳам Эронда ўрта масофага учувчи ер-ҳаво русумли ракета синовдан ўтказилган эди.

Янги йил арафасида Теҳрон ҳукумати Эрон нефти экспортига нисбатан санкциялар қўлланадиган тақдирда Форс кўрфазидаги Ҳормуз бўғозини тўсиб қўйиш билан таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG