Линклар

Францияда ҳижобга қарши қонун кучга кирганидан буён жами олти аёл маҳкамага тортилиб, жарима солинди.

Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, полиция аёлларнинг ниқоб ва бурқа кийгани бўйича жами 237 та ҳолатни қайд этган.

Қонунга кўра, хижоб, ниқоб ëки бурқада жамоат жойида юрган аëллар 150 евро жаримага тортилади.

Суд қарорига кўра, жарима фуқаронинг жамиятда ўзини тутиш меъëрлари ҳақидаги лекция тинглаш билан алмаштирилиши мумкин.

Расмий маълумотга кўра, ўтган йили бирорта аёл лекция тинглаш жазосига тортилмаган.

Францияда ҳижобга қарши қонун ўтган йилнинг 11 апрел куни кучга кирган.

Мазкур қонун жамоат жойларида, хусусан маъмурий идоралар, транспорт, мактаб ва тиббий масканлар, почта ва пляжда аëлларнинг ҳижобда юришини тақиқлайди.

Аëлларни ҳижоб кийишга мажбурлаган шахслар 30 минг евро жаримага тортилади.
XS
SM
MD
LG