Линклар

logo-print
Германия Канцлери Ангела Меркел ва Франция Президенти Николя Саркози 9 январ куни Берлинда учрашади.

Айни учрашув ҳақида эълон қилган Франция ҳукумати бошқа тафсилотларга тўхталмади.

Учрашувда ЕИ ҳудудида евро қадрини мустаҳкамлаш мақсадидаги бюджет сиëсатинининг янги қоидалари муҳокама қилиниши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

23 январ куни ЕИга аъзо 27 давлатнинг Молия вазирлари саммити бўлиб ўтади.

ЕИ лидерларининг декабрдаги саммитида евро қадрини мустаҳкамлашга келишиб олинган эди.

9 декабр куни евро ҳудудига кирган 17 давлат ва ЕИга аъзо бўлган олти давлат молиявий интеграцияни жадаллаштириш ва ҳукуматлар олиб бораётган бюджет сиëсатини кескинлаштиришга келишдилар.

Буюк Британия, Венгрия, Чехия ва Швеция янги келишувга қўшилмаган эди.
XS
SM
MD
LG