Линклар

Ўтган йили Ўзбекистонда 124 та туристик ширкат очилди


Самарқанд-Ўзбекистондаги туристик шаҳарлардан бири.

Самарқанд-Ўзбекистондаги туристик шаҳарлардан бири.

2011 йилда Ўзбекистонда 124 та ташкилотга туристик фаолият билан шуғулланиш учун лицензия берилди.

Бу ҳақда хабар қилган “Ўзбектуризим” миллий компанияси маълумотига кўра, бу 2010 йилга нисбатан 33 тага кўпдир.

Ўтган йили жумладан, 69 та сайёҳлик ширкати ва 55 та меҳмонхона ишга тушди.

Ҳозирда Ўзбекистонда ҳаммаси бўлиб 828 та сайёҳлик ширкати, 500га яқин меҳмонхона бор.

Айни пайтда “Ўзбектуризим” компанияси Ўзбекистонга сайёҳларнинг оқими қанча ошгани ёки камайгани ҳақида бирор маълумот келтирмаган.
XS
SM
MD
LG