Линклар

logo-print
Россиядаги "Евро-Футбол" сайти ўтказган сўров натижаларига кўра, ўзбекистонлик Равшан Эрматов дунёдаги энг яхши ҳакам деб топилди.

Сўровда қатнашганларнинг 36,15 фоизи дунёдаги ҳакамлар орасида Равшан Эрматовдан зўри йўқ деб ҳисоблайди.

2010 йили Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси томонидан Равшан Эрматовга дунё бўйича энг яхши ҳакамлар орасида иккинчи ўрин берилган эди.

Ўтган йилнинг 23 ноябрида Равшан Эрматов кетма-кет тўртинчи маротаба Осиëнинг энг яхши ҳаками деб топилди.

2010 йилда Эрматов Жанубий Африкада ўтган Жаҳон чемпионатида илк ўйинга ҳакамлик қилди ва битта чемпионат давомида жами бешта ўйинни бошқарган футбол тарихидаги учинчи ҳакам, деб эътироф этилган эди.
XS
SM
MD
LG