Линклар

logo-print

"Қорбобо"ни ўлдирганликда гумон қилинаётганлар ушланди


Тожикистон пойтахтида Қорбобо кийимини кийиб олган йигитни ўлдирганликда гумон қилиниб уч нафар талаба ушланди, деб хабар қилди мамлакат ички ишлар вазирлиги.

Янги йил кечаси Парвиз Давлатбеков Қорбобо кийимини кийиб қариндошларини табриклашга борган. Қариндошлари яшайдиган кўп қаватли уйнинг йўлагида ёш йигитлардан иборат бир гуруҳ унга “Кофир”, деб ташланиб, пичоқлайди. Яраланган йигит касалхонада жон беради.

Ўлдирилган йигитнинг яқинлари қотиллик диний нафрат асосида амалга оширилган, деб ҳисобламоқда. Расмийлар бу фикрни на тасдиқлаяпти ва на инкор этаяпти.

Янги йил арафасида Тожикистон муфтийси арча безаш Ислом динига зид, деб баёнот берган.
XS
SM
MD
LG